...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга Қозоғистон делегацияси ташриф буюради


17:26, 02.05.2018 Жамият
 1 634

Эртага Тошкентга Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскар Мамин ташриф буюради.

Эртага, 3 май куни Тошкент шаҳрига Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон-Қозоғистон икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраиси Аскар Мамин бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Қозоғистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
 
Ташриф дастурига кўра Қозоғистон делегацияси Ўзбекистон ҳукуматида учрашувлар ва музокаралар ўтказади ҳамда бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюради.
 
Ташриф арафасида ўзаро савдо айрибошлашни ўшириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича Қозоғистон ишчи гуруҳи Тошкент шаҳрига келди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Аскар Мамин Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар