...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга эртага олий даражали меҳмон ташриф буюради


09:30, 03.09.2018 Жамият
 4 381

Миср Араб республикасининг раҳбари икки кун Ўзбекистонда бўлади.

Жорий йил 4-5 сентябрь кунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн ас-Сиси расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
 
Бўлажак олий даражадаги учрашувларда Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий ва ҳудудий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
 
Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган салмоқли ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Миср Шавкат Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар