
Ўзбекистон фуқароларини миграция ҳисобига қўйиш муддати Россия ҳудудига киргандан бошлаб 7 иш кунини ташкил этади.
“Ҳозирги вақтда Россия Федерациясида чет эл фуқароларини миграция ҳисобига олиш умумий қоидаларга мувофиқ амалга оширилмоқда: Россия Федерацияси давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб етти иш кунидан кечикмай келганлик тўғрисида маълум қилинади.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон фуқароларини миграция ҳисобига қўйиш муддати Россия ҳудудига киргандан бошлаб 7 иш кунини ташкил этади.
Ўзбекистон фуқароларини дастлабки рўйхатдан ўтказиш бошқа хорижликлар каби 90 кунгача бўлган муддатда амалга оширилади, яъни Россияда бўлишнинг рухсат этилган муддати келган вақтдан бошлаб 90 кунни ташкил этади.
Ўзбекистон фуқаролари 90 кунли муддат тугаши билан Россия ҳудудини 3 ойга тарк этишлари ёки сабаб мавжуд болган ҳолларда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш қайдномасини чўздиришари лозим.
Илгарироқ 2018 йил 25 майдан 25 июлга қадар футбол бўйича жаҳон чемпионати ФИФА-2018 ўтказилаётган шаҳарларда уч сутка давомида рўйхатдан ўтказиш тартиби амал қилган эди.
Муҳим! Миграция ҳисобига олиш муддатларини бузиш Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юбориш, киришга таъқиқ қўйиш ҳамда минтақага боғлиқ тарзда 2000 рублдан 7000 рублгача миқдорда жарима солишга олиб келади”, дейилади хабарда.