...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондан енгилган Жанубий Корея Қатарга ҳам мағлуб бўлди, эртага – финал!


17:00, 26.01.2018 Спорт
 2 955

Кореяликлар ярим финалда Ўзбекистон ёшлар термасига 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришганди.

Хитойда давом этаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақасининг дастлабки совриндори аниқ бўлди.
 
Унга кўра, Жанубий Кореяни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган қатарликлар мусобақанинг 3-ўрнига эга бўлишди.
 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Жанубий Корея терма жамоаси мусобақа ярим финалида Ўзбекистон ёшлар термасига 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришганди.
 
Осиё чемпионати U-23, 3-ўрин учун.
 
Қатар U-23 - Жанубий Корея U-23 1:0.
 
Гол: Акрам Афиф 39.
 
Эслатиб ўтамиз, эртага, 27 январь куни мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Вьетнам U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушади.
 
Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланади.
 
Барчангизни Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қилишга чорлаб қоламиз!
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қатар Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!