...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги йирик биржа устав фондидаги давлат улушини сотади


09:38, 31.10.2018 Жамият
 1 441

Бу “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда ёзилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
 
Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда:
 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда республиканинг барча ҳудудларида семинарлар ўтказсин ва хўжалик юритувчи субъектларга биржа ва улгуржи савдо фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;


 
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда “Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси” АЖнинг устав фондидаги давлат улушини сотиш бўйича “Тошкент” республика фонд биржасида бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифлар ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш вазифасини олди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси эса бир ой муддатда МДҲга аъзо давлатларнинг монополияга қарши келишилган сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги Шартномани белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритади.

Теглар:Устав фонд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар