Тошкент шаҳрида ҳафта охирига қадар ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши кутилмоқда. Фарғона водийсида эса қор ёғишда давом этади.
Пойтахтимизда 20 ноябрда бошланган қор 21 ноябрь куни ҳам давом этмоқда. Айни вақтда ҳарорат -4-2 даража. Олдиндаги 2 кунда ҳам ҳарорат айнан шундай бўлса-да, ёғингарчилик кутилмаяпти. Кечаси ҳаво ҳарорати 7-9 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида эртага ҳарорат -10-5 даража. Кечаси эса -18 даражагача тушиб кетиши мумкин. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳам 22-23 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз куни ҳарорат 5 даражагача совуқ, кечаси 12 даражагача совуқ бўлади. Айни пайтда мазкур вилоятларда қор ёғаётганлиги маълум қилинмоқда.
Сурхондарё вилоятида бугун қор ёғаётган бўлса-да, олдиндаги 2 кун ёғингарчиликсиз ўтади. Эртага ҳарорат -3+2 даража, 23 ноябрь куни 5 даража совуқ бўлади.
Фарғона водийсида 23 ноябргача қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 5-10 даражагача совиб кетиши мумкин.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд.