...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги мактабларда катта ўқитувчилардек маош олувчи “ёшлар етакчиси” иш бошлайди


12:45, 06.07.2017 Жамият
 8 243

Президент фармонига кўра, республиканинг барча ҳарбий академик лицейларига “Темурбеклар мактаби” номи берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев кеча, 5 июль куни “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Фармонга кўра, буюк давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилишини инобатга олиб, республиканинг барча ҳарбий академик лицейларига “Темурбеклар мактаби” номи берилади.
 
Эндиликда ёшларнинг илмий ва ижодий фаолият натижаларини, илм-фан ва адабиётга бўлган қизиқишларини ҳамда ёшлар сиёсатига оид муҳим янгиликларни кенг ёритиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг нашрларини чоп этишга ихтисослашган “Ёшлар нашриёт уйи”ни ташкил этиш кўзда тутилган. Қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъдод ва қобилиятини юзага чиқариш, улар орасида ҳақиқий етакчиларни тарбиялаш ишларини янада кучайтириш мақсадида “Қизларжон” журнали ҳам таъсис этилади.
 
Ёшларда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган “Мен севиб ўқиган китоб” ва “Энг яхши китобхон” республика танловлари, “Китоб байрами” ва “Болалар китоблари” анъанавий республика фестиваллари, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик ҳиссини қарор топтиришга қаратилган акциялар, ёзувчилар, шоирлар, санъаткорлар, адабиётшунос олимлар билан ижодий учрашувлар ва мастер-класслар тизимли ташкил этилиши белгиланди.
 
Шу билан бирга, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида “катта етакчи” ва “тўгарак раҳбари” штат бирликларини тугатиш ҳисобига лавозим маоши юқори синф ўқитувчисига тенглаштирилган “ёшлар етакчиси” штат бирлиги жорий этилди.
 
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида “ёшлар етакчиси” вазифаси юклатилган ходимга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий маълумотли ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади.
 
Қолаверса, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошида ёшларнинг хоҳиш ва интилишларидан келиб чиқиб, ёшлар уюшмалари ҳамда ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш марказлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилади. 

Теглар:Темурбеклар мактаби Ёшлар иттифоқи Президент фармони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

арслонбек
14:09 06.07.2017

ишлаб турган лицейни ёпиб укитувчиларни ишсиз колдириб, уни биносини камолотга бушатиб беришни кандай тушунса булади Масалан: бухорода ва бошка вилоятларда



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар