Ушбу хизматнинг сифати ва кўрсатилган етказиб бериш кунларига риоя қилиш доимий назорат остида бўлади.
Кеча 15 май кунидан бошлаб Ўзбекистонда “Тезкор почта” хизмати ишга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон почтаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Тезкор почта” хизматидан “Ўзбeкистон почтаси” АЖнинг барча шаҳар ва туман почта бўлимларида фойдаланиш мумкин.
Маълумот учун, “Тезкор почта” жўнатмалари махсус тарзда белгиланади ва жўнатманинг етказиб берилиши энг юқори тартибда амалга оширилади. Шунингдек, ушбу хизматнинг сифати ва кўрсатилган етказиб бериш кунларига риоя қилиш ҳам доимий назорат остида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 10 апрель куни “Ўзбeкистон почтаси” АЖнинг 15 та объектида жорий этилган янги “Тезкор почта” хизмати муваффақиятли синовдан ўтказилган эди.

Акмалхон Эшонхонов