Қонунда давлат харидларини давлат томонидан тартибга солиш нормалари акс эттирилган.
Қонунда давлат харидларини давлат томонидан тартибга солиш нормалари акс эттирилган, давлат харидлари субъектлари қайд этилган, давлат харидлари жараёнига қўйиладиган умумий талаблар белгиланган.
Қонундаги асосий янгиликлар:
– Давлат буюртмачисининг иккита янги категориялари киритилган – “бюджет” ва “корпоратив” буюртмачилар;
– ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги белгиланди (илгари давлат харидлари соҳасида ваколатли орган мавжуд эмас эди);
– давлат харидларининг барча турлари учун махсус ахборот портали жорий этилмоқда;
– махсус талаблар татбиқ этилмайдиган товарлар (ишлар, хизматлар) электрон дўкон орқали харид этилади. Бюджет буюртмачилари учун -25 ЭКИХ, йилига 2500 ЭКИХдан ортиқ бўлмаган ҳолда, корпоратив буюрмачилар учун – 250 ЭКИХдан ортиқ бўлмаган лимитлар ўрнатилди;
– танлов савдолари ўрнатилган мезонларга жавоб берадиган товар (ишлар, хизматлар)нинг барча турларига тадбиқ этилади. Илгари танлов савдоларини ўтказиш механизми фақат капитал қурилиш соҳасида амал қилар эди;
– тендер танловлари учун сўм лимитлар ўрнатилган:
– бюджет буюртмачилари учун – 6000 ЭКИХ дан юқори, корпоратив буюртмачилар учун- 25000 ЭКИХ дан юқори. Илгари тендер савдолари 100 минг АҚШ долларидан юқори бўлган суммага ўтказилган;
– харид қилиш тартиб-таомиллари устидан мониторинг ва назорат тартибга солинмоқда.
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича тузилаётган Комиссиянинг фаолияти харидларнинг барча турларига тадбиқ этилади. (илгари давлат харидларини назорат қилиш масаласи тартибга солинмаган, низо ва келишмовчиликлар фақат электрон савдолар бўйича махсус комиссия томонидан кўриб чиқилган.)