...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда янги лойиҳа! Энди мамлакат бўйлаб спорт сайллари ўтказилади


19:40, 10.06.2018 Жамият
 1 379

Бугун Ғофур Ғулом истироҳат боғида ана шундай тадбирдан дастлабкиси ташкил этилди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси янги лойиҳага асос солди.
 
Унга кўра, энди аҳоли орасида спортни оммалаштириш, уларни спортга қизиқтириш мақсадида жойларда спортнинг ҳар бир тури бўйича спорт сайллари ўтказилади. Бугун, 10 июнь куни ана шундай тадбирдан дастлабкиси Тошкентдаги Ғофур Ғулом истироҳат боғида Ўзбекистон WTF ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
 
Унда Ўзбекистон таэквондо WTF терма жамоаси аъзолари иштирокида мастер-класс намойиш этиб берилди. Фристайл пумсе бўйича Осиё чемпиони Ирода Умрзоқова, бронза медали соҳибаси Айнура Умрзоқова, керуги бўйича кўп карра халқаро мусобақалар совриндорлари Нурлан Бойхўжаев, Ўзбекистон чемпионати совриндори Муҳаммадамин Алиевлар йиғилганларга ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
 
“Ташкилотчилар айнан мана шундай чиқишлар орқали истовчиларни таэквондо WTF спорт турига жалб қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. Соғ танда – соғлом ақл демакдир. Зеро, мана шундай сайллар орқали халқ орасида спортга қизиқиш янада кучаяди. Ҳали бундай сайллар яна кўплаб спорт турлари бўйича ташкил этилиши режалаштириб қўйилган”, дея ёзмоқда МОҚ Матбуот хизмати.
 
Сайллар ҳақида маълумотлар Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти ва “Qalampir.uz” орқали тақдим этиб борилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Спорт сайллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар