Бугун Тошкентда ҳаво ҳарорати 18-20 даража илиқ. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғади.
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизматидан хабар қилишларича, Тошкент шаҳрида эртага, 30 октябрь куни қисқа муддатли кучсиз ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади. 31 октябрь куни ёғингарчилик кутилмаяпти, ҳаво ҳарорати кундуз куни 25 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Кечаси ҳарорат ўзгармайди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бугун вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 5-10 даража илиқ. 30-31 октябрь кунлари ҳарорат ўртача 15-20 даража илиқ бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
Бухоро ва Навоий вилоятларида айни пайтда ҳарорат 13-18 даража илиқ. Кечаси ҳарорат 3-8 даража илиқ бўлади. 30 октябрь куни кучсиз ёмғир ёғиши хабар қилинмоқда. 31 октябрь куни ёғингарчилик кузатилмайди ва ҳарорат кундуз куни 20-25 даража илиқ, кечаси 7-12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Самарқанд, Жиззаҳ, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бугун ҳарорат 15-20 даража илиқ. Ушбу вилоятларда 30 октябрь куни қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳарорат кундуз ўртача 20 даража илиқ бўлади. 31 октябрь куни эса ҳарорат кундузи 25 даражагача кўтарилади, ёғингарчилик кутилмайди.
Фарғона водийсида 29-31 октябрь кунлари об-ҳаво ўзгаришсиз қолади. Ҳарорат кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.