Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, бир АҚШ доллари 7982 сўм, 25 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 27,88 тийинга арзонлади.
1 евро 97 сўм, 47 тийинга арзонлаб, 9299,32 тийинни ташкил этди.
1 Россия рубли 80 тийинга арзонлаб, 127,57 тийинни ташкил этди.
Қозоғистон тенгеси қийматида ўзгариш кузатилмади: тенгенинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати 24,33 сўмни ташкил этмоқда.
1 Қирғизистон соми 38 тийинга қимматлаб, 117,24 тийин, 1 Тожикистон сомони 3 сўм, 4 тийинга арзонлаб, 888,79 сўмни ташкил этмоқда.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.