Икки муҳим лавозимда ўзгаришлар кузатилди.
Бугун, 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатига вазир ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, лавозимга бунга қадар ТИВнинг Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчи вазифаларини бажарган Дилшод Аҳатов тайинланган.
Шунингдек, Улфат Қодиров ТИВ Консуллик ҳуқуқий департаменти янги раҳбари этиб тайинланди. Қодиров илгари Туркия Республикасида Фавқулодда ва Мухтор Элчи лавозимида ишлаган.

Суннатилла Абдуллаев