...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда хорижий валютадан фойдаланиш тартиби ўрнатилди


17:32, 24.11.2017 Жамият
 12 137

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хориж валютасини қабул қилиш бўйича Низомга ўзгартиришлар киритилди.

Марказий банк, Молия Вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг ҳамкорлигидаги қарорига кўра, Ўзбекистон Президентининг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори юзасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хориж валютасини қабул қилиш бўйича Низомга ўзгартиришлар киритилди, дея хабар бермоқда "Norma.uz" сайти.
 
Низом бўйича Ўзбекистон ҳудудида тўловларни нақд хориж валютасида қабул қилиш бўйича янги тартиб ўрнатилди.
 
Нақд хориж валютасини қуйидаги ҳолатларда ишлатиш мумкин эмас:
 
  • Авиакомпаниялар ва уларнинг агентлари томонидан тақдим қилинадиган авиачипталар сотиб олишда;
  • Божхона тўловларида;
  • Ўзбекистон фуқароларига хорижлик ҳамкорлар томонидан миллий туристик операторларга тақдим этиладиган хизмат тўловларида;
  • Тадбиркорлар томонидан экспорт қилинадиган товар,  меҳнат ва хизмат тўловларида;
  • Банк операциялари бўйича хориж валютасидаги комиссион пул мукофоти;
  • Ўзбекистонда доимий фуқароликка эга бўлмаган хориж фуқаролари ва фуқароликка эга бўлмаган шахсларни меҳмонхоналарга жойлашда.
 
Ҳозирда хориж валютасида қуйидаги операцияларни амалга ошириш мумкин:
  • Кредит бўйича тиғиз ва қайтариш вақти ўтган қарз ва уларнинг фоизлари тўлови;
  • Юридик шахсларнинг устав фонди;
  • Банк депозити;
  • Хайрия ишларига ажратилган пул маблағи;
  • Суғурталаш ва қайта суғурта шартномалари бўйича қарз тўловлари;
  • Хориж мамлакатларининг дипломатик вакилликлари консуллик хизматлари тўлови;
  • Божсиз савдо дўконларидаги ҳисоб китоб амалиётини амалга оширишда;
  • Халқаро йўловчи ташишда товарлар реализацияси ва кузатиш йўлларида йўловчиларга транспорт воситалари хизмати.
 
Нақд хориж валютасини қабул қилиш (сўнгги икки банддан ташқари) тижорат банклари томонидан амалга оширилади.
 
Ҳужжат жорий йилнинг 22 ноябрь куни қабул қилинди ва шу кундан амал қилади.  
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Хориж валютаси Низом Қарор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар