11-12 январь кунлари республикамизда ҳаво ҳарорати кескин ўзгариши кутилмоқда. Мамлакатимиз бўйлаб ёмғир, қор ёғади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 12 январь куни кечаси ҳарорат 10 даражагача тушиб кетади. Кундуз куни эса ҳарорат 5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳарорат кечаси -7-2 даража бўлади. Кундуз куни эса 5 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кечаси ҳарорат -3 +2 даража бўлади. Кундузи эса ўртача ҳарорат 5 даража илиқ бўлиши кутиляпти.
Республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан илиқ ҳарорат ҳукмронлик қилувчи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам 12 январь куни ҳарорат -5 даражагача тушиб кетади. Кундузи эса ҳаво ҳарорати ўртача 5 даража илиқ бўлади.
Фарғона водийсида ҳам кечаси ҳарорат -7-2 даража бўлиши кутилмоқда. Кундуз эса ҳарорат 7 даражагача илиқ бўлади.