...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Спорт паспорти жорий этилади


14:25, 23.11.2017 Жамият
 2 800

Спорт паспортлари икки, яъни китобча ҳамда пластик шаклда бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Спорт паспорти тўғрисидаги низоми давлат рўйхатидан ўтказилди.

Спорт паспорти ягона намунадаги ҳужжат бўлиб, спортчининг жисмоний тарбия-спорт ташкилотига мансублигини ва унинг спорт малакасини тасдиқлайди.

Низомга мувофиқ спорт паспорти ўсмирлар учун иккинчи спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга бўлган, тегишли спорт тури билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчига берилади.

Спорт паспортидан, спортчилар бир жисмоний тарбия-спорт ташкилотидан бошқасига ўтишда, мусобақаларида иштирок этиш учун рўйхатга олишда, тиббий текширувдан ўтишида, спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун зарур бўлган нормалар ҳамда талаблар бажарилишида ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда фойдаланилади.

 Адлия вазирлиги хабарига кўра, спорт паспортлари икки, яъни китобча ҳамда пластик шаклда бўлади. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Адлия вазирлиги Спорт паспорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар