Тизим чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга веб-сайт, мобиль илова ҳамда рўйхатдан ўтказиш тизими орқали рўйхатдан ўтиш имконини беради.
Гап шундаки, чет эл фуқароси Ўзбекистонга келгач, emehmon.uz тизими орқали 30 дақиқа ичида рўйхатдан ўтиши мумкин. Бунинг учун ҳеч қаерга боришнинг кераги бўлмайди.
Тизим чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга веб-сайт, мобиль илова ҳамда рўйхатдан ўтказиш тизими орқали рўйхатдан ўтиш имконини беради.
Сайёҳлар emehmon.uz сайтининг маълумотлар ойнасида ўз маълумотларини кўрсатиб, “келиш варақаси”ни тўлдирадилар. Рўйхатдан ўтиш жараёнининг охирида туристик йиғимни тўлаш учун тўлов карталари маълумотини киритишлари керак бўлади.
Шунингдек, яшаш жойидан рўйхатдан ўтган ва туристик йиғимни тўлаган, аммо у ерда яшамайдиган меҳмонлар учун e-mehmon тизимида алоҳида эркин турист пункти мавжуд.
Бунинг учун одатий тартибда барча маълумотлар киритилади, қанча муддат бўлиши кўрсатилгач, дастур жами ҳисобни кўрсатади (белгиланган тартибга кўра, бир сутка учун ЭКОИҲнинг 5 фоизи).
Якунда тўлов нақд ёки нақдсиз шаклда амалга оширилади.