Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги истиболлар муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида икки мамлакат Ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги учрашуви юзасидан икки томонлама муносабатларнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, жорий йил март ойида бўлиб ўтадиган Россия Президенти сайлови давомида Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган Россия фуқаролари учун сайлов участкаларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин президентликка номзод гувоҳномасини олгани ҳақида хабар берган эдик.