...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда расман “Ҳалол” стандарти қабул қилинди


09:43, 09.01.2018 Жамият
 4 219

Дунё аҳолисининг тахминан 1,8 миллиардини, яъни ер аҳолисининг 24 фоизини мусулмонлар ташкил этади.

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан жаҳон бозорида аллақачон ўз ўрнини топишга улгурган “Ҳалол” стандарти қабул қилинди.
 
Халқимиз, хусусан, мусулмон оламида луқманинг ҳалол бўлишига алоҳида эътибор қаратилади. Бугунги кунда “Ҳалол” белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Лотин Америкаси давлатлари, Янги Зеландия ва Таиланд каби мамлакатларда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 
Дунё аҳолисининг тахминан 1,8 миллиардини, яъни ер аҳолисининг 24 фоизини мусулмонлар ташкил этади. Бу ҳам “Ҳалол” белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талабнинг янада ошишини таъминламоқда.
 
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан “Ҳалол” стандартининг қабул қилиниши, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини юқори стандарт талаблари асосида таъминлашга замин яратади.
 
“Ўзстандарт” агентлиги юқоридаги видео орқали “Ҳалол” стандартининг жорий қилинишини изоҳлаган.

Теглар:Ҳалол стандарти Ўзстандарт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар