Отабек Мусаев Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси элчиси, жаноб Эдуардс Стипрайс билан учрашув ўтказди.
Унда 2017 йилда ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар, жумладан, май ойида Ўзбекистонда “V Европа фильмлари фестивали”ни ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Маълумот учун айтиш жоизки, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Европа Иттифоқи делегацияси ҳамкорлигида 2013 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Европа фильмлари фестивали” Ўзбекистон маданий ҳаётидаги муҳим тадбирлардан бирига айланиб улгурди.
2016 йилда ўтказилган “IV Европа фильмлари фестивали” ҳам ўтган йиллардагидек юқори савияда ташкил қилиниб, фильмлар сони ва иштирокчи-давлатлар географияси кенгайиши билан аҳамиятли бўлди. Фестиваль дастурида Европа Иттифоқига аъзо 12 та мамлакат ва Швейцария киноижодкорлари томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда нуфузли кинофестивальларда ғолиб ва совриндор бўлган жами 17 та бадиий фильм намойиш этилган эди.