...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда криптовалюта ва электрон пуллар қонунийлаштирилади


17:58, 21.02.2018 Жамият
 4 797

Президент кенг тарқалган технологияларни руйхатга олиш марказини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Жорий йил 1 июнга қадар Мирзо Улуғбек Инновация маркази қошида Кенг тарқалган технологияларни руйхатга олиш маркази ташкил этилади.
 
Унинг асосий вазифалари блокчейн имкониятларидан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, инсон ресурсларини кенгайтириш ва ушбу технологияни ўзлаштиришда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватлашдан иборат бўлади.
 
Ҳужжат Президентнинг “Ахборот технологиялари ва коммуникация соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, ишлаб чиқилган.
 
Ҳужжатда таъкидланишича, Ўзбекистон PayPal, Alipay, Visa va Mastercard каби халқаро тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда, бевосита тўлов технологияларини фаол ривожлантиради ва рағбатлантиради.
 
Бу эндиликда Ўзбекистонда криптовалюта билан ишлаш амалиётини жорий қилишни назарда тутади.
 
Ушбу йўналишда қатор тадбирлар 2018 йил 1 июнгача ишлаб чиқилади.
 
Маълумот учун, блокчейн – ахборотни ўз ичига олган аниқ қоидалар асосида қурилган доимий блоклар (боғланган рўйхати)дир.
 
Қўп ҳолларда, блоклар занжири нусхалари бир-бирига боғлиқ бўлмаган равишда турли компютерларда сақланади.
 
Блокчейннинг анъанавий банк транзакциясидан афзаллиги – воситачиларнинг йўқлигидадир.
 
Бунда мижоз исталган вақтда ўз ҳисобидаги маблағини тасарруф этиш имконига эга бўлади.
Суннатилла Абдуллаев  

Теглар:Мирзо Улуғбек Инновация маркази блокчейн криптовалюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар