...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда кинопрокат тармоғи жорий этилади


16:49, 03.05.2017 Кино
 2 611

“Киноқароқчилик”ка қарши курашишда замонавий технологик усуллар ҳам жорий этилади.

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 3 май куни Тошкент шаҳрида Кинематографияни ривожлантириш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
 
“Ўзбеккино” МА директори ўринбосари Низоми Маҳмудов ҳамда марказ директори Ойбек Абдушукуров тантанали очилиш маросининг анъанавий қизил тасмасини кесишди. Маросим киноижодкорлар, киношунослар, хусусий киностудиялар раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.
 
Маросимдан сўнг марказнинг ташкил этилиши, унинг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот бериш учун матбуот анжумани ташкиллаштирилди. Унда Марказ директори Ойбек Абдушукуров марказнинг келгусидаги фаолияти ва режалари ҳақида батафсил маълумот берди.
 
Марказнинг яқин вақтда амалга оширадиган режалари:
 
- киносценарийлар ва фильмларни ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича марказ қошида етук драматурглар, режиссёрлар, киношунослар, кинопрокатчилар ва бошқа мутахассислардан маслаҳат кенгашини тузиш, Кенгаш тавсиялари асосида кинолойиҳаларни ишлаб чиқиш;
 
- Марказ аъзолигига кирувчи киностудиялар томонидан кинолойиҳаларни амалга ошириш учун молиявий манбаларни, хусусан, ҳомийлик маблағларини, молия ташкилотларнинг кредитларини, давлат субсидиялари ва грантларини ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
 
- кинолойиҳалар (танланган сценарийлар) асосида фильмлар ишлаб чиқариш учун ижодий гуруҳлар таркибини шакллантириш ва Марказга аъзо киностудияларни қўллаб-қувватлаш;
 
- танловлар ташкил этиш (кўрик-танловлар, кастинглар ўтказиш) орқали республикадаги ёш истеъдодларни кашф этиш ва уларнинг захирасини шакллантириш, маҳоратли ва профессионал ижодкорлар тўғрисида маълумотлар базасини яратиш, уларга марказ ёки бошқа киностудиялар кинолойиҳаларида иштирок этишига кўмаклашиш;
 
- хорижий мутахассислар иштирокида кино соҳасига оид маҳорат дарслари ташкил этиш;
 
- Марказ аъзолигига кирувчи нодавлат киностудиялари томонидан яратиладиган фильмларнинг ижтимоий аҳамиятини оширишга эришиш ва уларнинг прокатдаги истиқболини таъминлаш мақсадида киносценарийларни, тайёрланган фильмларни мониторинг қилиш ва бошқа зарурий тавсиялар бериб борилишини таъминлаш;
 
- кинотеатр ва кинозалларда кинонамойишларни тиклаш, уларни ягона кинотармоққа бирлаштириш ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи прокат тизимини жорий қилиш, томошабинларга киновидео хизмати кўрсатишнинг инновацион услубларини жорий этишга кўмаклашиш;
 
- фильмлар прокатини ташкил этишда ахборот хавфсизлиги тизимини яратиш ва ягона кино тармоққа кирувчи кинотетр, кинозаллар ва киновидео ускуналар комплектацияси ва форматлари бўйича услубий техник тавсиялар билан таъминлаш;
 
- “Киноқароқчилик”ка қарши курашишда замонавий технологик усулларни жорий этиш ҳамда мазкур йўналишда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
 
Марказнинг провард мақсади эса кинематография соҳасини ривожлантиришда миллий манфаатларга асосланган ўзига хос ўзбек модулини яратишдан иборатдир.











Бобур Жалолов

Теглар:Кинематография Кино Ўзбек фильмлари Кинопрокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!