...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектларининг сони 215801тага етди


13:09, 13.10.2016 Жамият
 2 991

2016 йилнинг январь-сентябрь ойларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан иқтисодиётга 13257,9 млрд сўмлик инвестициялар киритилди.

2016 йил 1 октябрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг сони 215801тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,8 фоизга ўсди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
 
Республикамизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар 2016 йил январь-сентябрь ойлари давомида 23616та янги кичик тадбиркорлик субъектларини (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари) ташкил этиш имконини берди. 
 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги натижасида 2016 йилнинг январь-сентябрь ойларида уларнинг саноат маҳсулоти умумий ҳажмидаги улуши 43,8 фоизни (2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида - 38,7 фоиз), чакана савдо айланмасида - 89,9 фоизни (87,3 фоиз), хизматлар соҳасида - 60,0 фоизни (57,6 фоиз), юк ташиш ҳажмида - 53,8 фоизни (51,6 фоиз), йўловчи ташиш ҳажмида - 90,7 фоизни (88,0 фоиз) ва бандликда - 77,8 фоизни (77,5 фоиз) ташкил этди.
 
2016 йилнинг январь-сентябрь ойларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан иқтисодиётга 13257,9 млрд сўмлик инвестициялар киритилди. Бу республика бўйича жами киритилган инвестициялар ҳажмининг 38,3 фоизини ташкил этади. Шунингдек, улар томонидан 15674,7 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилди (жами қурилиш ишлари ҳажмининг 70,0 фоизи) ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,1 фоизга ўсди.

Теглар:Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар