
Фахрий унвон соҳиби бўлган пенсионерлар тўлиқ миқдорда пенсия оладилар.
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвонини геология фанини ва ер қаърини ўрганишда хизмат кўрсатган геология, геофизика, гидрогеология, топография-геодезия хизматлари ва илмий-тадқиқот муассасаларидаги юқори малакали геолог, муҳандис-техник ходимларга бериш таклиф қилинмоқда.
Фахрий унвонга сазовор бўлган шахслар кўкрак нишони билан мукофотланади. Лойиҳада нишонни 925 пробадаги кумушдан диаметри 30 мм, қалинлиги 2,2 мм бўлган доира шаклида тайёрлаш, шунингдек, апрель ойининг биринчи якшанбасини Геология соҳаси ходимлари куни деб белгилаш таклиф этилган.
Эслатиб ўтамиз, “Хизмат кўрсатган” фахрий унвонига сазовор профессионалларнинг иш ҳақи ёки пенсиясига ЭКИҲнинг 1,6 баравари миқдорида ойлик устама тўланади. Шунингдек, фахрий унвон соҳиби бўлган пенсионерлар тўлиқ миқдорда пенсия оладилар.
Қонун лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 25 апрелига қадар давом этади.