...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда илк “Smart Classroom” ишга тушди


14:19, 27.03.2017 Жамият
 2 443

“Smart Classroom” хорижий ўқитувчилар билан боғланиб, масофадан туриб, реал вақт тизимида маҳорат дарслари олиб бориш имкониятини тақдим этади.

Хитойнинг ZTE корпорацияси Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистондаги илк Smart Classroom, яъни “Интеллектуал синф” тизимини ишга туширди.
 
Бундай синфлар орқали талабалар фанни янада чуқурроқ ўрганишлари мумкин. Ҳар бир дарс серверга ёзиб борилади ва талаба уни смартфон, планшет ёки компьютери орқали уйида такрорлаши мумкин. Ўқитувчи эса плашетлар ёрдамида e-test тизими орқали талабаларнинг билимини синовдан ўтказа олади. Ота-оналар ҳам ўз фарзандларининг таълим олиш жараёни билан танишиб борадилар.
 
“Smart Classroom” хорижий ўқитувчилар билан боғланиб, масофадан туриб, реал вақт тизимида маҳорат дарслари олиб бориш имкониятини тақдим этади. “Интеллектуал синф” дарсларида жуда кўп сонли талабалар, ўқувчилар иштирок этишлари мумкин. 
Дурдона Расулова

Теглар:Электрон таълим Интеллектуал синф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар