...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Россия Президенти махсус вакили билан учрашди


13:59, 27.03.2017 Жамият
 1 682

Учрашув чоғида маданий-гуманитар соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

2017 йилнинг 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси Президентининг Халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили, МДҲга аъзо давлатларнинг Гуманитар ҳамкорлик давлатлараро жамғармаси (ГҲДЖ) бошқаруви ҳамраиси Михаил Швидкойни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
                           
Учрашув чоғида маданий-гуманитар соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари Ўзбекистон ва Россия ўртасида динамик ривожланаётган алоқаларнинг муҳим қисми сифатида муҳокама қилинди.
 
Суҳбат давомида ўзаро манфаатли бўлган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Учрашувда Россия Элчиси Владимир Тюрденев, ГҲДЖ ижочи директори Анатолий Иксанов иштирок этди.
Бобур Жалолов

Теглар:Абдулазиз Комилов Россия Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар