...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи ошадими?


17:24, 02.07.2018 Жамият
 8 225

Ўзбекистон иқтисодиёт вазири ўринбосари Мубин Мирзаев энг кам иш ҳақи ошиши мумкинлигини айтди.

Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон иқтисодиёт вазири ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди.
 
“Июль ойининг иккинчи ярмида энг кам иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилиши мумкин”, дейди у.
 
Маълумот ўрнида, айни пайтда энг кам миқдорлар қуйидагича:
 
– иш ҳақи — ойига 172 240 сўм;
 
– ёшга доир пенсиялар — ойига 336 880 сўм;
 
– болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336 880 сўм;
 
– зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 206 720 сўм.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 20 ноябрь куни 1 декабрдан ойлик иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЭКИҲ энг кам иш ҳақи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар