
Республикада 3 июль куни об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +22...+24, кундузи +35...+37 даража иссиқ бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/ га етиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +17...+22, кундузи +33...+38 даража иссиқ бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +33...+38 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +34...+39 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +19...+24, кундузи +34...+39 даража бўлади. Ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол тезлиги 12-17 м/с га етади.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +12...+17, кундузи эса +20...+25 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғади.