Президент 23 август куни “Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Бундан кўзланган мақсад, давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашдан иборат.
Компаниянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- давлат органлари ва ташкилотларида энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини мониторинг килиш;
- давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш;
- давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш;
- давлат органлари ва ташкилотларининг харажатларини макбуллаштириш, товарлар (ишлар, хизматлар) таннархини пасайтириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ва энергия ресурслари учун харажатларни қисқартириш ҳисобига бюджет ҳамда ўз маблағларини тежаш;
- фойдаланиладиган энергия ресурслари ҳажмини камайтиришга қаратилган техник, технологик, иқтисодий ва бошқа чораларни амалга ошириш.
Энергия тежаш миллий компаниясиинг директорига истисно тариқасида юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилишга ҳамда уларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни эркин конвертация килинадиган валютада белгилашга рухсат берилади.