...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда долларнинг нархи 8 минг сўмдан тушиб кетди


13:15, 21.05.2018 Жамият
 9 255

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 21 май кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 7997 сўм, 95 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 27,88 тийинга арзонлади.
 
1 Евро 200 сўм, 50 тийинга арзонлаб, 9396,79 тийинни ташкил этди.
 
1 Россия рубли 1 сўму 26 тийинга арзонлаб, 128,37 тийинни ташкил этди.
 
Шунингдек, Қозоғистон тенгеси 15 тийинга арзонлади ва 24,33 сўмни ташкил этмоқда.
 
1 Қирғизистон соми 58 тийинга арзонлаб, 116,93 тийин, 1 Тожикистон сомони 5 сўму 91 тийинга арзонлаб, 891,83 сўмни ташкил этмоқда.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Доллар евро валюталар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар