...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 18 мингдан ортиқ фуқаро “қора рўйхат”дан чиқарилди


14:01, 09.03.2018 Жамият
 4 446

Диний-экстремистик оқимга доир махсус ҳисобдан чиқарилганлар барча ўзбекистонликлар сингари ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлди

Халқаро Пресс клуб сессиясида иштирок этган ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қутбиддин Бурҳонов Ўзбекистонда жиноятчилик ва жиноят содир этганлар ҳақида маълумот берди.
 
Бурҳоновга кўра, ўтган йилда Ўзбекистон Президентининг фармони билан 2700 маҳкум афв этилди, инсонпарварлик тамойили асосида 1932 маҳкум озодликка чиқарилди. 8835 маҳкум манзил колонияларига ўтказилди. 9462 маҳкумга тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди.


  
“Кўпчилик пушаймонлик аризаси ҳақида турлича тушунчага эга. Шунга аниқлик киритмоқчиман. Терроризм-экстремизм борасида кўпчиликда ҳар хил тушунчалар бор. 
 
Тошкентда, республикамизнинг бир қанча жойларида портлашлар содир этилди, қурбонлар бўлди. Фарзандлар етим қолди. Бугунги давлат сиёсати эса, жиноятчини жазолаш эмас, балки жиноятчиликнинг барвақт олдини олишдир. 
 
Шу сабабли, давлат комиссиясига жиноятчининг шахсиятини атрофлича ўрганиш вазифаси қўйилди. Қўни-қўшнилар, хотинидан эри ҳақида, эридан хотини ҳақида, маҳалладаги жамоатчилик фикрлари ўрганиляпти.
 
Диний уламолар томонидан маҳбуслар, махсус рўйхатда турганлар фикрлари ўрганиляпти. Бугун мен очиқ айтаман, Ўзбекистонда 18 мингдан ортиқ фуқаро диний-экстремистик оқимга доир махсус ҳисобдан чиқарилди.
 
Улар барча ўзбекистонликлар сингари ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлди”, дейди ИИВ генерал-майори Қутбиддин Бурҳонов.
Икром Раҳмон

Теглар:ИИВ қора рўйхат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар