...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 1254 талик дори воситалари рўйхати тасдиқланди. Бу қандай рўйхат?


09:21, 09.11.2017 Жамият
 3 567

Адлия вазирлиги томонидан рецептсиз бериладиган дори воситаларининг янги таҳрирдаги рўйхати қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатининг янги таҳририни давлат рўйхатидан ўтказилди.
 
Адлия вазирлигининг матбуот хизмати берган хабарга кўра, янги таҳрирдаги рўйхатга 129 та номдаги янги дори воситалари қўшилди, амалдаги рўйхатда мавжуд бўлган 100 та номдаги дори воситаси эса чиқариб ташланган.
 
Муқаддам рецептсиз бериладиган дори воситалари 1225 тани ташкил этган бўлса, эндиликда уларнинг сони 1254 тани ташкил этади.
 
Бунда, рўйхатда белгиланишича, дори воситаларининг ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқномалари, илова варақаларида кўрсатилган дори воситаларини беришда бериш тартибидан қатъи назар, ушбу рўйхатга амал қилиниши керак.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Адлия вазирлиги Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар