Интернет тармоғида 10 минг сўмлик купюранинг суратлари тарқалди.
Бунга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қўнғироқ қилдик. Марказий банкнинг бош мутахассиси Насима Абдуллаеванинг маълумот беришича, “Янги ўн минг сўмлик купюрани чиқариш режалаштирилмаган ва бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ. Агар янги купюра чиқариш режалаштириладиган бўлса, ОАВ орқали маълум қилинади”.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки масъулларининг сўзларига асосланган ҳолда шуни айтиш ўринлики, ижтимоий тармоқларда тарқалган 10 минг сўмлик купюранинг суратлари фотошопнинг маҳсули, холос. Ортиқча шов-шувга эса ўрин йўқ.