...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна банан билан боғлиқ можаролар: Банан плантациялари йўқ қилинмоқда


15:24, 28.03.2016 Олам
 8 429

Бундай бананларнинг бошқа давлатларга ҳам тарқатилиши глобал хавфни туғдириши мумкин.

Нидерландия, Малайзия, Индонезия каби яна бир қатор банан етиштириш билан шуғулланувчи давлатлардаги банан плантацияларининг деярли барчаси Tropical Race 4 (TR 4) замбуруғли вируси туфайли йўқ бўлиб кетди, бу ҳақда “Supertastyrecipes.com” нашрида шошилинч хабар чоп этилди.

Нидерландияликлар бу вирус яқин орада Лотин Америкасидаги банан плантациялари, шунингдек, дунёнинг турли чеккаларидаги банан етиштириладиган ҳудудларга ҳам тарқалишин айтишмоқда. Албатта, бунга асосли сабаб бор. Маълумотларга кўра, 1800 йилларда ҳам айнан мана шундай замбуруғли вирус тарқалган ва Австралия, Коста-Рика, Панама каби давлатлардаги бор банан плантацияларини йўқ қилиб юборилган ва тарихда қишлоқ ҳўжалигидаги энг ката ҳалокат деб тан олинган. Ушбу замбуруғ ўсимликнинг танасида пайдо бўлади. Оз футсатдан сўнг ўсимлик сўлиб, қурийди ва нобуд бўлади. Унинг мевалари гарчи замбуруғ уларга етиб бормаган ҳолда узиб олинган бўлсада, ичидан ириб емирила бошлайди. Айтиш керакки, бундай бананни истеъмол қилган кишининг ҳоли нима кечишини ўйлашнинг ўзи қўрқинчли. Чунки амалдаги бананни емирувчи замбуруғли вирусга қарши 1800 йилда ҳам, бугун ҳам ҳеч бир даво чораси топилмаган.

Tropical Race 4 (TR 4) номи 1900 йилларда Панамада, Кубанинг баъзи ҳудудларида пайдо бўлган хавфли вирусдир. Айтиш керакки, у ўтган йиллар давомида ҳам мавжуд эди, бироқ хавфи катта бўлмаган. Яъни вирус баъзи давлатлардаги плантациялардагина пайдо бўлган холос.

Нидерландиянинг Вагенинген университети қошидаги илмий-тадқиқот маракази эксперти Герт Кема ва бошқа мутахассиларнинг фикрларига кўра, айни кунларда банан плантацияларини йўқ қилаётган вирус айнан Tropical Race 4 (TR 4) замбуруғининг аналогидир. Ўшанда ҳосили билан нобуд бўлган дарахт кўчатлари туфайли мамлакат бир йиллик эмас, бир неча йиллик ҳосилидан, даромаддан айрилганди. Чунки замбуруғни йўқ қилиш ва ерни “ўзига келтириш” учун бир неча йиллик катта меҳнатни амалга ошириш эҳтиёжи туғилади.

Герт Кема айнан TR 4 замбуруғли вирусини тадқиқ қилувчи олимлардан бири сифатида у ҳақда тўлиқ маълумотга эга. “Биз TR 4 аввал Индонезияда пайдо бўлгани, сўнг Тайванда, Хитойда, улардан кейин Жануби-шарқий Осиёнинг айрим ҳудудларида тарқаганини биламиз. Ҳозир эса у Покистон, Ливан, Иордания, Уммон, Мозамбик, Австралиянинг Квисленд шимоли-шарқидаги плантацияларни пайҳон қилмоқда”, – дейди Герт.

Тадқиқотчилар TR 4 қисқа номи билан юритилаётган ушбу замбуруғли вирус ҳозиргача 100.000 гектар майдондаги плантацияни йўқ қилганини айтишмоқда. Вирус бошқа мамлакатларга ҳам тез ва осон тарқалиши мумкин. У замбуруғ билан зарарланган материаллар, ўсимликлар, ўсимлик уруғлари, машина, асбоб-ускуналар, вирус мавжуд бўлган жойларда юрилган оёқ кийими, антисанитария ҳолатлари туфайли бошқа плантацияларга “йўлни осонгина топади”.

Бир неча йиллик йўқотишдлардан сўнг олимлар вирусларга чидамли Кавендиш номли банан турини етиштиришди. У бир муддат вирусга қаршилик билдира олди, аммо TR 4 шу қадар тезлик билан ривожланишни бошладики, ҳатто, Кавендиш ҳам бунга бардош бера олмади. Албатта, бу жуда ачинарли ҳолат. Айни вақтда TR 4 жаҳон миқёсидаги банан устидан амалга ошириладиган 11 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағни йўққа чиқариши мумкин.

Банан фойдали ва беқиёс таъмга эга бўлган мевалардан бири саналади. Уни бутун дунёда севиб истеъмол қилишади. Афсуски, 216 йил аввал бошланган, 116 йил аввал такрорланган ва мана бугун дунё плантацияларида тарқалган TR 4 замбуруғли вирусига қарши бирор даво чораси топилишига умид қилишдан ўзга чора йўқ. Қувонарли томони Tropical Race 4 замбуруғининг банандан бошқа тропик ва тропик бўлмаган меваларга ҳам юқиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шунинг учун унинг бизнинг мамлакатимизга етиб келиши мумкинлиги борасидаги гумонлар ноўрин.

Айтиш лозимки, ҳозирда қишлоқ ҳўжалигидаги катта йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида олимлар TR 4 вирусига қарши зарарсизлантириш чорасини топиш учун ҳаракат қилишмоқда. 

Теглар:банан замбуруғ вирус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!