“Ақлли қишлоқ” дейилганда муқобил манбалардан фойдаланган ҳолда ўзини тўлалигича энергия билан таъминлайдиган уйлар тушунилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришни тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтирилган.
Қайд этилишича, “Ақлли қишлоқ” Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш таклиф этилмоқда.
Ҳужжатда “Ақлли қишлоқ” лойиҳаси тўғрисида бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Очиқ манбаларда келтирилишича, “ақлли қишлоқ” дейилганда муқобил манбалардан фойдаланган ҳолда ўзини тўлалигича энергия билан таъминлайдиган уйлар тушунилади. Уйлар шамол генераторлари, фотоэлектр панеллари, термонасослар ва бошқа ускуналар билан жиҳозланади.
“Ақлли қишлоқ” концепцияси, шунингдек, қишлоқ хўжалигига рақамли технологияларни фаол татбиқ этишни ҳам кўзда тутади.