21 октябрь куни бўладиган учинчи турда футболчиларимиз хитойлик тенгдошлари билан баҳслашадилар.
Манама шаҳридаги “Халифа Спортс Сити” стадионида ўтган учрашувнинг 28-дақиқасида Бобир Абдуҳолиқов ҳисобни очган бўлса, орадан ўн дақиқа ўтиб Достон Ибрагимов ҳисобни 2:0 га етказди.
Иккинчи бўлимнинг 47-дақиқасида Достон Ибрагимов яна бир бор рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди – 3:0. Учрашувнинг 63-дақиқасида Лиам Юллий пенальтидан ҳисобни қисқартирган бўлса, асосий бўлимга қўшиб берилган учинчи дақиқада Жорж Блэквуд ҳам ўн бир метрлик жарима тўпидан гол урди. Шу тариқа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3:2 ҳисобида зафар қучиб, муддатидан олдин чорак финал йўлланмасини ҳал қилди.
“D” гуруҳидаги Тожикистон ва Хитой ёшлар терма жамоалари ўртасидаги баҳс 2:0 ҳисобида якунланди.
21 октябрь куни бўладиган учинчи турда футболчиларимиз хитойлик тенгдошлари билан баҳслашса, Австралия ёшлар терма жамоаси Тожикистон ёшлар терма жамоаси билан куч синашади.