Ҳайнц Ўзбекистон ҳукуматидаги иккинчи хорижлик бўлди.
Германия Федератив Республикаси фуқароси Карстен Хайнц Президент қарори билан Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари этиб тайинланган.
Маълумот учун, Хайнц аввал Германиянинг таълим ва илмий тадқиқотлар вазирлигида фаолият олиб борган. Маълум бўлишича, уни Ўзбекистонга Германия тараф таклиф қилган.
Ҳайнц Ўзбекистон ҳукуматидаги иккинчи хорижлик бўлди. Аввалроқ, Жанубий Корея фуқароси Ким Нам Сок Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари бўлиб ишлаганди.