Маълумки, ўзбеклар ва туркманлар қадимдан ёнма-ён, ҳамжиҳат яшаб келган.
Бугун, 24 апрель куни Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан “Улли ҳовли” мажмуасига бориб, у ерни томоша қилди. Шу ерда ўзбек ва туркман мумтоз қўшиқларидан намуналар ижро этилди.
Маълумки, ўзбеклар ва туркманлар қадимдан ёнма-ён, ҳамжиҳат яшаб келган. Ўн еттинчи асрда қурилган мажмуада қадимий ҳовлилар, туркман маданиятига оид осори-атиқалар, уларни ўраб турган қўрғон ҳозиргача сақланиб келмоқда.
Хива хонлиги даврида туркманлар учун қишлоқлар, уй-жойлар барпо этилган. Урганч туманидаги “Улли ҳовли” мажмуаси ана шундай тарихий обидалардан бири ҳисобланади.
“Улли ҳовли” мажмуасида йигирма ўринли мехмонхона қурилган, туркман ўтовлари ўрнатилган. Сайёҳлик ва зиёрат туризми учун барча шароитлар яратилган.