...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Урганчдаги “Улли ҳовли” мажмуасига борди


16:26, 24.04.2018 Жамият
 3 575

Маълумки, ўзбеклар ва туркманлар қадимдан ёнма-ён, ҳамжиҳат яшаб келган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Урганч туманидаги “Улли ҳовли” мажмуасида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
 
Бугун, 24 апрель куни Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан “Улли ҳовли” мажмуасига бориб, у ерни томоша қилди. Шу ерда ўзбек ва туркман мумтоз қўшиқларидан намуналар ижро этилди.




 
Маълумки, ўзбеклар ва туркманлар қадимдан ёнма-ён, ҳамжиҳат яшаб келган. Ўн еттинчи асрда қурилган мажмуада қадимий ҳовлилар, туркман маданиятига оид осори-атиқалар, уларни ўраб турган қўрғон ҳозиргача сақланиб келмоқда.
 
Хива хонлиги даврида туркманлар учун қишлоқлар, уй-жойлар барпо этилган. Урганч туманидаги “Улли ҳовли” мажмуаси ана шундай тарихий обидалардан бири ҳисобланади.




 
“Улли ҳовли” мажмуасида йигирма ўринли мехмонхона қурилган, туркман ўтовлари ўрнатилган. Сайёҳлик ва зиёрат туризми учун барча шароитлар яратилган. 









Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов Улли ҳовли Урганч 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар