...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Стратегик шериклик олий кенгаши тузилади


16:59, 30.04.2018 Жамият
 1 782

“Ота юртингиз – Ўзбекистоннинг эшиклари сизлар каби яқин қардошларимиз учун доимо очиқ”, деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Стратегик шериклик олий кенгаши тузилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўтган брифингда маълум қилди. 
 
“Музокаралар халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик анъаналарига мос ҳолда, очиқ, сермазмун ва самарали бўлди. Ҳамкорлигимизнинг бугунги ҳолати холисона баҳоланиб, унинг устувор йўналишлари ва истиқболдаги вазифалари аниқ белгилаб олинди. Икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик шериклик олий кенгаши тузиш бўйича келишувга эришилди”, деди давлат раҳбари. 


 
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича томонларнинг ёндашувлари ўхшаш ва муштарак экани таъкидланди.
 
“Биз Туркия Республикасига улкан сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий салоҳиятга эга бўлган, халқаро майдонда обрў-эътибори тобора ортиб бораётган йирик давлат сифатида қараймиз. Ота юртингиз – Ўзбекистоннинг эшиклари сизлар каби яқин қардошларимиз учун доимо очиқ”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Ражаб Тойиб Эрдўған музокаралар ўзаро англашув, манфаатдорлик ва ишонч асосида ўтганини, Туркия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб, стратегик даражага кўтарилганини таъкидлади. Кўлами ва аҳамияти катта бўлган келишувларга эришилганидан, эртага Бухородаги муборак қадамжоларни зиёрат қилажагидан бахтиёр эканини билдирди.

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар