...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 16 та шартнома имзоланди


10:56, 04.04.2017 Жамият
 3 962

Қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича Чирчиқ заводини ташкил этиш борасида ҳам келишув имзоланди.

3 апрель куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россиянинг йирик компаниялари ва банклари ўртасида шартномалар имзоланди. Умумий қиймати 3,5 миллиард долларга тенг бўлган 16 та келишув имзоланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
 
Муҳокамалар чоғида Ўзбекистон делегациясига Бош вазирнинг Биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилик қилган бўлса, Россия томонидан Иқтисодий тараққиёт вазири Максим Орешкин иштирок этган.
 
Имзоланган шартномаларнинг асосий қисмини савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаси ташкил қилади.
 
Ўзбекистоннинг “Асака” банки Россиянинг “Газпром” Акционерлик жамияти билан Тошкентда ташкил этиладиган металлургия заводининг қурилиш лойиҳасини молиялаштириш юзасидан шартнома имзолади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича Чирчиқ заводини ташкил этиш борасида ҳам келишув имзоланди.
 
Имзоланган шартномалар орасида Россияга қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисидаги келишув ҳам бор. Шартномага кўра, етказиб бериладиган сева-сабзавот маҳсулотларининг қиймати 612 миллион долларни ташкил қилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти 4-5 апрель кунлари Россияга ташриф уюштириши режалаштирилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар