Икки мамлакат ўртасидаги чегара назоратининг янги талқини қабул қилинди.
Шундан кейин икки мамлакат вакиллари ўртасида бир неча бор музокаралар ўтказилди.
Жорий йилнинг 26 апрель куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон чегара идоралари делегацияларининг навбатдаги йиғилишида чегара назоратининг янги талқини тасдиқланди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг “Kabar” ахборот агнетлиги маълум қилди.
Йиғилишда томонлар давлат чегарасини қўриқлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишга тайёрлиги ва манфаатдор эканлигини таъкидлади ҳамда чегаралар хавфсизлигига асосий замонавий таҳдидларни муҳокама қилди.
Шунингдек, икки давлат чегара хизматининг жорий йил биринчи чораги бўйича ҳисоботлари ҳам муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида, Аксий районида юз берган воқеадан кейин иккала томон мутасаддилари ҳодиса юз берган жойни бориб кўришган ва чегара бузилиши ҳолатида қуролдан фойдаланмасликка келишиб олган.