Ўзбекистон ТИВ делегацияси БАА вакиллари билан учрашди.
Жорий йилнинг 7 январида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари – ташқи ишлар вазири ўринбосари Аҳмад ал-Жарман ва истисодиёт вазири ўринбосари Жума ал-Кайт билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Қамариддин Шайхов