...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Афғонистон Президентлари 20 та ҳужжат ҳамда 500 миллион долларлик шартномалар имзолашди


15:44, 05.12.2017 Жамият
 2 924

Афғонистон Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи давом этмоқда.

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани кеча, 4 декабрь куни Тошкентга келгани ҳақида хабар берган эдик.

 Бугун, 5 декабрь куни Афғонистон Президенти Тошкентдаги мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига қўл қўйгани ҳақида хабар бердик.

 Сўнгра, Ашраф Ғани пойтахтдаги Тошкентдаги Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасига ташриф буюрди.

Аввалроқ, Кўксарой қароргоҳида расмий ташриф билан Тошкентга келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини кутиб олиш маросими бўлгани ва икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтгани тўғрисида маълумот берган эдик.

Кўксаройдаги музокаралар якунида Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг Қўшма баёноти имзоланди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан, таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган 20 ҳужжат имзоланди. Хавфсизлик масалалари бўйича қўшма комиссия тузиш, Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам, Сурхон – Пули Хумри электр узатиш линиясини қуриш, Мозори Шариф – Шибирғон – Маймана – Ҳирот темир йўлини барпо этиш, юк ташиш, божхона соҳасидаги алоқалар тўғрисидаги ҳужжатлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, ташриф доирасида умумий қиймати 500 миллион доллардан зиёд бўлган 40 дан ортиқ экспорт шартномаси имзоланди.

Президентлар оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда бўлиб ўтган музокаралар ва имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасидаги ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Афғонистон Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи давом этмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ўзбекистон Афғонистон Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғани Музокара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар