Туркиянинг Ўзбекистондаги эчси ТИВга ташриф буюрди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Туркия кун тартибининг долзарб масалалари, хусусан турли даражалардаги икки томон учрашувлари жадвали билан боғлиқ мавзулар муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 18 ноябрь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев билан учрашиш учун Ўзбекистонга келган эди. Учрашув давомида икки давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасида савдо, иқтисодий ва маданий алоқаларни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилгандилар.