...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон тинчлик мақсадларида атом энергиясидан фойдаланади


08:10, 03.11.2017 Жамият
 5 325

Ўзбекистон ва Россия муносабатларидаги янги босқичда тинчлик мақсадларида атом энергиясидан фойдаланиш ҳам кўзда тутилди.

Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев 2 ноябрь куни икки кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.
 
Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида икки томонлама музокаралар якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланди.
 
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев иштирокида имзоланган.
 
Икки мамлакат ўртасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:
 
РФ Меҳнат ва бандлик федерал хизмати ва Ташқи меҳнат миграцияси масалалари билан шуғулланувчи агентлик ўртасидаги келишув;
 
“Росатом” давлат корпорацияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси ўртасидаги тинчлик мақсадларида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликка доир меморандум;
 
“ТВЭЛ” АЖ ва Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядровий физика институти ўртасидаги ССР-СМ тадқиқот реактори учун ёқилғи ишлаб чиқариш ва уни етказиш тўғрисидаги шартнома;
 
“Шўртан ТККнинг тозаланган метан базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш” лойиҳасини молиялаштиришни ташкиллаштиришга доир келишув;
 
“Жиззах вилоятида нефтни қайта ишловчи заводнинг қурилиши” инвестицион лойиҳасини молиялаштиришга доир базавий битим;
 
Россия экспорт маркази ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ўртасидаги ҳамкорлик ва кредит лимитининг ўрнатилишига доир келишув;
 
Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги ҳамда РФ саноат ва савдо вазирлиги ўртасида ўрмон саноати ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш технологиялари соҳасида ўзаро англашув меморандуми;
 
“КамАЗ” ва “Ўзавтосаноат” ҳамкорликка доир шартнома;
 
“Ўзқурилишматериаллари” ва “Евроцемент” гуруҳи ўртасида йилига 2,4 миллион тонна цемент ишлаб чиқарувчи “Янги цемент заводи қурилиши”га доир келишув;
 
Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда “Газпромбанк” ўртасида Ўзбекистон-Россия тузилмавий молиялаштириш марказини яратиш тўғрисидаги келишувлар шулар жумласидандир.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон Россия муносабатлари Дмитрий Медведев ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Ulugbek
14:20 03.11.2017

Qoyil! Bularkanu,bu yangilik butun Uzbekistonni quvontiradi, prizidentimizi umrlari uzoq busin, halqimiz farovonligi yulida qilinajak iwlarda hechham charchamasinlar!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар