18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезияда навбатдаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.
Мусобақада Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ўзининг асосий таркиби билан иштирок этади. Мусобақа давомида футбол бўйича баҳслар алоҳида қизиқишга сабаб бўлиши шубҳасиз.
Бугун, 5 июль куни ўзбекистонлик футболчилари гуруҳ босқичида қайси терма жамоаларга қарши тўқнаш келишлари маълум бўлди. Унга кўра, вакилларимиз “B” гуруҳида Таиланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоаларига қарши кураш олиб борадилар.
Эслатиб ўтамиз, футбол баҳсларида 24 та терма жамоа иштирок этади. Қуръа олдидан терма жамоамиз иккинчи саватчадан жой олганди.