...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда яна бир кучли рақиб билан ўйнайди


10:44, 17.08.2018 Спорт
 3 371

Эрон футбол федерацияси Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича ЎФА таклифига ижобий жавоб қайтарган.

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Тошкентда Осиё грандига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Маълумки, 2019 йилнинг январида БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги бошланишига ҳам оз вақт қолди. Шу сабаб ЎФА куз ойларидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида, бир қатор терма жамоалар билан Тошкентда учрашув ўтказиш бўйича келишувга эришди.
 
Жумладан, 6 сентябрь куни Сурия терма жамоаси Тошкентга ташриф буюрса, 11 сентябрь куни ўзбекистонлик футбол мухлислари миллий терма жамоанинг Эронга қарши учрашувини бевосита стадиондан томоша қилиш имкониятига эга бўлдилар.
 
Хабарда айтилишича, Эрон футбол федерацияси Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича ЎФА таклифига ижобий жавоб қайтарган.
 
Шунингдек, октябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам самарали фойдаланиш режалаштирилган бўлиб,  Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ 13 октябрь куни Шимолий Корея, 16 октябрь куни эса Қатар терма жамоаларига қарши Тошкентда майдонга тушади.
 
Бундан ташқари, ЎФА ноябрь ойидаги ФИФА кунларида ҳам ўртоқлик ўйинлари ўтказиш учун бошқа терма жамоалар билан музокаралар олиб боряпти.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон МТЖ Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!