...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси Таиландга қарши учрашувни “Бунёдкор” стадионида ўтказади


12:46, 22.05.2017 Спорт
 2 882

Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги баҳсни стадиондан бевосита ёритишни режалаштираётган ОАВ вакиллари ЖЧ–2018 саралаш босқичи учун берилган аккредитация карточкалари билан “Бунёдкор” майдонига кириши мумкин.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан аввал Таиланд термасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Жамоалар ўртасидаги ўйин 6 июнь, сешанба куни соат 20:00 да Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида старт олиши кўзда тутилган. Мазкур беллашув Ўзбекистон термаси учун Эронга қарши ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.
 
Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги баҳсни стадиондан бевосита ёритишни режалаштираётган ОАВ вакиллари ЖЧ–2018 саралаш босқичи учун берилган аккредитация карточкалари билан “Бунёдкор” майдонига кириши мумкин.
 
Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда. “B” гуруҳидаги Таиланд эса 7 ўйиндан кейин 1 очко билан сўнгги, 6-поғонани банд қилиб турибди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!