Терма жамоа 25 август куни Тошкентда Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.
“2017 йилги ЎзПФЛ регламентининг 4-моддаси, 4.24-пунктига мувофиқ, Ўзбекистон миллий терма жамоасига уч ва ундан ортиқ футболчиларнинг чақирилиши муносабати билан 25–26 август кунларида бўлиб ўтадиган қуйидаги уч беллашув ҳозирча номаълум муддатга қолдирилди”, - дейилади хабарда.
Қуйидаги учрашувлар номаълум муддатга қолдирилган:
“Пахтакор” (Тошкент) – “Машъал” (Муборак);
“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Насаф” (Қарши);
“Олмалиқ” (Олмалиқ) – “Локомотив” (Тошкент).
Учрашувлар қачон бўлиб ўтиши ҳақида маълумот кейинроқ берилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 25 август куни Тошкентда Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.
Кейин расмий ўйинлар мақомида 31 август куни сафарда Хитойга қарши майдонга тушса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.